"Реал"ни 11 та финал кутмоқда

“Реал” Мадрид вингери Лукас Васкес жамоасининг Ла Лигада чемпионлик учун кураша олишига ишонмоқда.

“Машғулотлар бошланганидан жудаям хурсандмиз. Футбол бир нечта нарсалардан иборат, улардан асосийлари бу жисмоний тайёргарлик ва ақлий фаоллик. Агар биз ҳар томонлама тайёр бўлсак, мавсумни муваффақиятли давом эттира оламиз. “Эйбар” бизнинг биз учун дастлабки синов бўлади, олдинда бизни 11 та финал кутмоқда. Умид қиламанки, биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозона оламиз ва чемпионликни қўлга киритамиз”, - дейди Васкес.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадам “Барселона”дан 2 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!