"Реал"ни қишда ҳужумчи тарк этиши мумкин

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Эндрик бўйича якуний қарорга келди. 

"TodoFichajes" хабар беришича, мадридликлар 18-ёшли ҳужумчини кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни ижарага беришмоқчи. Бразилиялик форвардга ҳозирда "Хетафе" ва "Вальядолид" клублари қизиқиш билдиришмоқда. 

"Қироллик клуби" сафида Эндрик 16 та учрашувда майдонга тушиб 2та гол ва битта голли узатма амалга оширди. нуфузли "Transfermarkt" портали уни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!