“Реал”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Винисиус баланд дорга осилмоқда

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор либосидаги рақамини алмаштирмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 18 ёшли футболчи Гарет Бэйлга тегишли 11-рақамни кўзламоқда. Бразилиялик ёш иқтидорнинг амалдаги рақами – 28.

Винисиус Жуниор ўтган йилнинг ёзида “Фламенго”дан 61 миллион евро эвазига “Реал” сафиша келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у Испания чемпионатининг 7 ўйинида майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Винисиус Жуниорнинг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзига қадар мзлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!