Испания терма жамоаси ва"Реал" клуби собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг келажак тақдири борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Месси барчага клуби учун нималар қилганини кўрсатиб қўйди ва футбол тарихидаги энг яхши футболчи эканлигини исботлади. "Барселона"да ўйнашни давом эттириш унинг учун энг мақбул йўл, аммо у ўзи хоҳлаган нарсани қила олади”, - деди Дель Боске.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли аргентиналик футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)