"Реал"нинг Бэйлни 100 миллион еврога сотиш режаси ўхшамай қолиши мумкин

"Тоттенхэм"да ижара асосида тўп сураётган Гарет Бэйл атрофидаги вазият "Реал" раҳбариятини ўйлантириб қўйди.

Мадридликлар уэльслик футболчи "шпорлар" сафида ўзини кўрсатишига ва клуб ёзда уни 100 миллион еврога сотиб юборишга умид қилаётган эди, бироқ ҳозир "қаймоқранглилар" Бэйлга харидор топилмаслигидан хавотир олмоқда.

Бэйлнинг "Реал" билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади. Жорий мавсумда хавбек лондонликлар сафида 11 та ўйинда 598 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!