"Реал"нинг "Гранада"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум. Жамоанинг 9 та муҳим футболчиси ўйнамайди

CHERY AUTO

Ла Лиганинг 8-турида "Реал" "Гранада"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув учун мадридликлар қайдномаси эълон қилинди.

Tecno

Зиданнинг қарорига кўра, Винисиус Жуниор, Лукас Васкес, Мариано Диас ва Браим Диас каби футболчилар қайдномадан ўрин олишмади.

Марко Асенсио, Марсело, Начо Фернандес ва Ферлан Менди жаорҳатлари туфайли майдонга туша олишмаса, Тибо Куртуа гастроэнтерит касаллигига чалингани сабабли ўйинни ўтказиб юборади.

"Реал Мадрид"нинг "Гранада"га қарши беллашув учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Альфонс Ареоля, Диего Альтубе, Хавьер Бельман.

Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Альваро Одриосола.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Тони Кроос, Лука Модрич, Федерико Вальверде, Хамес Родригес, Гарет Бэйл, Иско, Эден Азар, Родриго Гоэс.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лука Йович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!