"Реал"нинг "мотор"лари яна бир мавсум жамоада қолади

  • 11 апрель, 2023, 15:03
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Реал" Мадрид маркази эгалари - Лука Модрич ва Тони Кроос жамоада яна бир мавсум қолади. Журналист Мигел Анхель Торибио хабарига кўра, иккала футболчи ҳам "қироллик клуби" билан янги шартнома имзолайди.

Модрич ва Кроос ўртасидаги амалдаги келишувлар жорий мавсум охирида якунига етади. "Реал" раҳбарияти жорий мавсумдаги натижаларга қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда иккала футболчини ҳам яна бир мавсумга қолдириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.

37 ёшли хорватиялик хавбек Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида 4 та гол урди ва 3 бора шерикларининг голига пасс берди.  33 ёшли германиялик ярим ҳимоячи эса чемпионатда 2 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!