“Реал”нинг назари тушган футболчининг нархи уч баробар ошди

“Байер” шарафини ҳимоя қилаётган франциялик ярим ҳимоячи Мусса Диаби ёзда Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Ливерекузенликлар бу футболчини ПСЖдан 15 миллион еврога сотиб олганди. 21 ёшли футболчининг Бундеслигадаги ўйинларини мадридликлар синчковлик билан кузатмоқда ва ёзда уни Мадридга таклиф қилишни режалаштиришган.

“Байер” ҳам ёш ўйинчини қўйиб юборишга қарши эмас. Фақат бу трансфер амалга ошиши учун Бундеслига клубига камида 40 миллион евро тўлаш керак бўлади.

Мусса Диаби жорий мавсумда миллий чемпионатда 24 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва еттита голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!