"Реал"нинг собиқ бош мураббийи "Тоттенхэм"ни бошқаришни хоҳламади

Cadena SER нашри хабарига кўра, "Тоттенхэм" бош мураббий сифатида илгари "Реал"да ишлаган ва ҳозирда "Севилья"ни бошқараётган Хулен Лопетегини тайинламоқчи бўлган.

Андалусия клуби президенти Хосе Кастро ўз интервьюсида Лопетеги инглиз клубининг таклифини рад этганини айтди.

"Унга таклифлар келиб тушди, аммо у бирортасини ҳам эшитишни хоҳламади. Улар орасида бошни айлантирадиган таклиф ҳам бор эди. Хулен қўнғироқ қилди ва менга айтди.

Баъзи мураббийлар кўпроқ иқтисодий омиллар сабаб жамоаларни бошқарадилар, аммо Хулен биз билан ҳаммаси яхши эканини тушунади. У ҳатто яхши иш жойини топиш жуда қийин бўлишини ҳам айтди", - деди Кастро Cadena SER’га берган интервюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!