"Реал"нинг собиқ футболчиси Анчелоттининг жамоадаги фаолиятига шубҳа қилмоқда
"Реал"нинг собиқ футболчиси Предраг Миятович "қироллик клуби"нинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлари ҳақида гапирди. Хабарингиз бор, Карло Анчелотти шогирдлари ўз майдонида кетма-кет 2 та ўйинда - “Барселона” (0:4) ва “Милан”га (1:3) мағлуб бўлди.
"Мен жамоа Анчелотти назоратидан чиқиб кетганини ҳис қиляпман. "Милан"га қарши ўйинда у жамоани қаерга олиб боришни ва қандай муносабатда бўлишни билмай қолди. Икки-уч ажойиб мавсумдан сўнг жамоа бироз бўшашди. Ечимлар? Бунга ечим оз. Анчелотти вазиятни қайта тиклаб, бу мағлубиятларга муносиб жавоб бера оладими ва футболчиларни қайта руҳлантира оладими? Очиғи, билмайман”, - деди Миятович Cadena SER телеканалидаги El Karrusel дастурида.
“Реал” айни дамда Испания Ла Лигаси мусобақа жадвалида "Барселона"дан сўнг иккинчи ўринда бормоқда. Мадрид гранди ўзининг навбатдаги учрашувини 9 ноябрь, шанба куни ўз майдонида “Осасуна”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Фикрлар