"Реал"нинг собиқ футболчиси Моуриньо жамоасига ўтиши мумкин
"Реал"даги фаолияти билан танилган испаниялик ярим ҳимоячи Иско Италия чемпионатига ўтиши мумкин. "Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, 30 ёшли футболчининг хизматларига "Рома" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, футболчининг вакили Рим клубини тарк этишга яқин турган Николо Дзаньолонинг ўрнига Искони таклиф қилган. Италиялик футболчи Истанбулнинг "Галатасарой" клубига ўтиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Иско ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги иш жойи "Севилья" бўлиб, футболчи 2022 йил охирида жамоасидан кетган эди.
Фикрлар