"Реал"нинг собиқ футболчиси Ўруновнинг жамоадошига айланади

“Валенсия”нинг россиялик ярим ҳимоячиси Денис Черишевнинг отаси Дмитрий Черишев ўғли Москванинг “Спартак” клубига ўтиши мумкинлигини айтди.

"Мен Дениснинг "Спартак"га келишини хоҳлайман, у бу клуб шарафини ҳимоя қилишдан хурсанд бўлар эди. Биз бу ҳақда гаплашамиз.

Денис буни хоҳлайдими? Менимча ҳа", - деди Дмитрий Черишев Матч ТВ га берган интервьюсида.

31 ёшли Черишевни "Спартак" текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин, чунки унинг "Валенсия" билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум "кўршапалаклар" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!