“Реал”нинг собиқ юлдузи мардлик қилди

Юлдузли онларини “Реал”, “Милан” ва “Манчестер Сити”да ўтказган Робиньо Бразилияга қайтиб, “Сантос” билан шартнома имзолади.

36 ёшли футболчи янги жамоасида 2021 йилнинг февралигача тўп суради ва ойига 271 АҚШ доллари миқдорида маош олади.

- “Сантос”ни доим ўз уйим сифатида кўрганман. Асосий мақсадим “Сантос”ни аввалги мавқеини тиклашга кўмаклашиш. Аслида мен бу жамоадан ҳеч қачон кетмаслигим керак эди. Ўзим ўсган клубга қайтганимдан мамнунман. Мен футболчи бўлишни орзу қилардим ва “Сантос” ниятимга етказди.

Ҳозир “Сантос” қийин дамларни бошдан ўтказмоқда. Мен учун кўп нарса берган клубга ёрдамлашиш учун минимал маошга ўйнашга қарор қилдим. Муҳими шу ерда бўлиш, - деди Робиньо.

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!