"Ред Булл" Перез билан шартномани узайтирди
"Ред Булл" Серхио Перез билан амалдаги шартномани 2026 йилгача узайтирди. Бу йил мексикалик пойгачи мавсумни ёмон ўтказаётган бўлса ҳам, "қизил буқалар" унга ишонч билдирди.
Агарда, Серхио 2026 йилгача Макс Верстаппен билан барча Гранд-Приларда иштирок этса, энг узоқ муддатли жамоадошлик бўйича рекорд ўрнатишади. Умумий ҳисобда 138 та пойгани биргаликда ўтказишлари мумкин. Ҳозирда рекорд 2000 йилдан 2005 йилгача жамоадош бўлган Михаель Шумахер ва Рубен Баричеллага тегишли. Улар "Феррари"да 104 та Гранд-При ўтказишган.
Перез бу мавсум чемпионатда 107 очко билан 5 ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар