"Ред Булл Зальцбург" футболчиси машғулот пайтида юрак хуружига учради

Австриянинг "Ред Булл Зальцбург" клуби ҳимоячиси Патрик Фаркаш октябрдан буён жиддий хасталик сабаб майдонга тушолмаяпти.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи 21 октябрь кунги машғулотларда ўзини ноҳуш ҳис қила бошлаган. Кейинчалик маълум бўлишича у кичик юрак хуружини бошдан кечирган.

Бироқ, бу ҳолат спортчи учун нақадар жиддий эканлигига қарамай Фаркаш машғулотларга қайтган ва янги 2020 йилдан бошлаб жамоасига ёрдам беришни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!