Режис Прогрейсга рақиб сифатида Шаҳрам Ғиёсов таклиф қилинди... Жавоб қандай бўлди?

Sports.uz сайти мухбири Маурис Хукернинг Режис Прогрейс билан жанги бекор қилингач, Прогрейсга рақиб сифатида Шаҳрам Ғиёсовни таклиф қилиб, пост қолдирган эди. Бунга Ғиёсовнинг ёрдамчи менежери ва таржимони Aлико Фролов қуйидагича жавоб берди:

"Ғиёсовда ўз вазнида ҳар қандай рақибни ёмон аҳволга солиш учун услуб ва маҳорат етарли даражада. У ҳар сафар рингда агрессив жанг кўрсатади. Прогрейс топ даражадаги боксчи эканлигига шубҳа йўқ. Аммо ҳозир Шаҳрам у учун анчагина қийин рақиб бўлади. Бироқ биз шошилаётганимиз йўқ. Ҳали вақт келади ва Ғиёсов бу даражадан бир бош устун бўлади. У ишониб бўлмас даражада супер енгил вазнда "катта" боксчи бўла олувчи талантли бола, - деб изоҳ қолдирган Aлико Фролов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!