
Рэшфорд "Астон Вилла"га ўтиша яқин турибди
2016 йилда "Манчестер Юнайтед" академиясидан асосий жамоага ўтган Маркус Рэшфорд жамоани тарк этишга яқин турибди.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, инглиз ҳужумчисини Бирмингем клуби ижарага олади. Футболчи билан келишиб олинган. Жамоалар айни пайтда шартномага сотиб олиш бандини қўшиш устида музокаралар олиб боришмоқда.
Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтиш эҳтимоли юқори. У мазкур қишда "қизил иблислар" сафиини тарк этиши деярли аниқ эди. Маркусни "Боруссия" ва "Барселона" олиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, лекин Каталония клуби томонидан ҳеч қандай фаол ҳаракат кузатилмади.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" таркибида 426 та ўйинда майдонга тушиб, 138 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, 63 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди.
Фикрлар