Рэшфорд дубль қайд этган баҳсда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди

АПЛнинг 23-турида "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Лестер"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 25-дақиқада жамоа тўпурари Маркус Рэшфорд ҳисобни очди. Биринчи таймда дарвозаларга бошқа йўл топилмади.
Иккинчи таймнинг 56-дақиқасида Рэшфорд яна бир марта гол уриб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Бироздан сўнг, 61-дақиқада Санчо ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.
Учрашувда бошқа гол урилмади.

  • Премьер-лига
  • 24-тур

Ман. Юнайтед

  • Маркус Рэшфорд 25', 56'
  • Джейдон Санчо 61'
3 : 0

19.02.2023 18:00

Лестер

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!