Рэшфорд: Энди Чемпионлар лигаси ҳақида унутсак ҳам бўлади

"Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорд кеча "Манчестер Сити"га (0:2) қарши бўлиб ўтган дербида учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ушбу учрашувда мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди. Бу “Манчестер Юнайтед” мухлислари учун кундек равшан эди. Ҳозир биз январдагидек ўйнамаяпмиз ва бу бизни ранжитмоқда. Энди кучли тўртлик, яъни Чемпионлар лигаси ҳақида унутсак ҳам бўлади”, - дейди англиялик футболчи.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” АПЛ мусобақа жадвалида 64 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. 4-ўринда бораётган “Челси” ҳисобида эса 67 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!