Рэшфорд: Ҳеч ким мавсумни совринсиз якунлашни истамайди

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд бугун "Челси"га қарши бўлиб ўтадиган Англия кубоги финали олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мавсумни соврин билан якунлаш ҳар доим ёқимли. Бу жамоанинг келгуси мавсум учун жанговорлигини янада оширади. Ҳеч ким мавсумни совринсиз якунлашни истамайди. Умид қиламанки ҳал қилувчи баҳсда ғалаба қозонамиз ва Англия кубогини қўлга киритамиз”, - дейди Рэшфорд.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 21:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!