Рэшфорд Жаҳон чемпионати тарихига кирди

ЖЧ-2022 "B" гуруҳи 1-турида Aнглия ва Эрон жамоалари ўзаро куч синашди. Бахс 6:2 ҳисобида инглизларнинг ғалабаси билан якунланди.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўйиннинг 70-дақиқасида Букайо Сака ўрнига майдонга тушди ва 49 сония ичида гол урди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор учинчи кўрсаткич. Тарихдаги энг тезкор гол эса туркиялик ҳужумчи Ҳоқон Шукурга тегишли. У 2002 йилги жаҳон чемпионатида 3-ўрин учун бахсда ўйиннинг 11-секундида Жанубий Корея дарвозасига гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд Aнглия терма жамоаси учун биринчи марта йирик турнирда гол урди. 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатларида ҳам самарали ҳаракатларни ўз номига ёздириб қўя олмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!