Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”ни қутқара олмади
2026/2027 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ҳамда Италиянинг “Милан” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.
Учрашув Польшанинг Вроцлав шаҳридаги “Тарчиньски Арена” стадионида бўлиб ўтди ва унда “Милан” футболчилари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Манчестер Юнайтед” – “Милан” 2:4
Голлар:
1:0 — Магуайр, 2-дақиқа
1:1 — Чуквуэзе, 37-дақиқа
2:1 — Доргу, 51-дақиқа
2:2 — Сиссе, 58-дақиқа
2:3 — Рамуш, 68-дақиқа
2:4 — Лофтус-Чик, 72-дақиқа
Учрашувдаги биринчи голни “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Ҳарри Магуайр иккинчи дақиқада киритди. “Милан” ҳужумчиси Саму Чуквуэзе 37-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 51-дақиқада ҳимоячи Патрик Доргу англияликларни яна олдинга олиб чиқди.
Италия жамоаси ярим ҳимоячиси Альфаджо Сиссе 58-дақиқада жавоб голини киритди. Форвард Гонсалу Рамуш 68-дақиқада “Милан”ни олдинга чиқарди, ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик эса 72-дақиқада “Манчестер Юнайтед” дарвозасига тўртинчи голни киритиб, якуний ҳисобни таъминлади – 4:2.
“Манчестер Юнайтед”нинг “Барселона”даги ижарадан қайтган ҳужумчиси Маркус Рашфорд 61-дақиқада майдонга тушди, аммо самарали ҳаракат қайд этмади.
Аввалги ўртоқлик учрашувида “Манчестер Юнайтед” футболчилари “Лидс”ни (1:1, пенальтилар сериясида 5:4) мағлуб этган, “Милан” эса “Челси”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Фикрлар