
Рэшфорд: "Мен шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Астон Вилла"га ижара асосида кўчиб ўтганидан сўнг собиқ клубига миннатдорчилик билдирди.
"Мен "Манчестер Юнайтед"га ушбу шартномани имзолаганим учун миннатдорчилик билдираман. Бунинг сабаби, улар мени қўйиб юбормасликлари ҳам мумкин эди.
Менга бир нечта клублар мурожаат қилгани учун омад кулиб боқди, десам адашмаган бўламан. Бироқ, "Астон Вилла" вариантини танлаш осон қарор бўлганини ҳам таъкидлашим керак. Янги жамоамнинг жорий мавсумдаги ўйинига ва мураббийларнинг амбитсияларига шунчаки қойил қоламан.
Албатта, мен шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман ва янги клубда бошлашдан жуда ҳаяжондаман. "қизил иблислар"даги барчага мавсумнинг қолган қисмида омад тилайман" - дея илиқ фикрлар билдириб ўтди, англиялик ҳужумчи.
Маълумот ўрнида, 27 ёшли ўйинчининг 75 фоиз маоши бирмингемликлар томонидан тўланади. Шу билан бирга, шартномада "Астон Вилла" инглиз футболчисини ёзда 40 миллион еврога сотиб олиш банди ҳам бор.
Фикрлар