Рэшфорд МЮдаги 100-учрашувини ўтказди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд кеча АПЛнинг 19-турида “Лестер”га қарши (2:2) бўлиб ўтган баҳсда заҳирадан майдонга туширилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича шу куни 20 ёшли англиялик футболчи МЮ сафида ўзининг 100-учрашувини ўтказди. У ушбу ўйинларда рақиблари дарвозасини 28 марта ишғол этган бўлса, яна 15 марта голли узатмага муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум премьер-лигада 19та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!