Рэшфорд қотил билан тушган суратини тарқатмасликни сўради

  • 17 январь, 11:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” юлдузи Маркус Рэшфорд ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали 2008 йилда қотиллик қилган Жейк Фархи исмли рэпер билан суратини тарқатишмоқчи бўлганига муносабат билдирди.

Маълумки, таниқли рэпчи Жейк Фархи 2008 йили ўзидан уч ёш кичик – 16 ёшли Жимми Мизенни ўлдиргани учун 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва 2023 йили қамоқдан озод этилган эди.

- Менга таблоидлардан бири алоқага чиқиб, рэпер билан чамаси бир йил олдин олинган суратимни чоп этмоқчи экани ҳақида маълум қилди. Ақниқлик киритмоқчиманки, ўзим ўша суратни умуман кўрмаганман, у одмни танимайман, биз дўст эмасмиз.

Кўпчилик футболчилар каби мен ҳам суратга тушмоқчи бўлганларга бу илтимосини рад этмайман. Афсуски, мен суратга тушмоқчи бўлган ҳар бир одамнинг биографиясини текшириб чиқа олмайман.

Мен таблоидларни жамоатчилик эътиборини менга жалб қилмасдан, асосий эътиборларини ўз платформалари орқали ҳар куни совуқ қурол қўлланилаётган жиноятларга қарши курашаётган одамлар меҳнати ҳақидамаълумотлар бериб боришга чақирган бўлардим.

Ўзим эса, Жейкнинг қурбони бўлган Жимми Михен оиласига чуқур ҳамдардлигимни билдираман, - деди Маркус Рэшфорд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!