Рэшфорд рўйхатдан ўтиш бўйича хавотирланмоқдами?

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"дан "Барселона"га ижара асосида ўтган Маркус Рэшфорд ўзининг рўйхатдан ўтиши борасидаги саволларга жавоб берди.

Tecno

"Рўйхатдан ўтишим ҳақида ташвишланмаяпман. Бу масалани клуб ҳал қилиши керак деб ўйлайман ва бунинг амалга ошишига ишончим комил. Мен машғулотларга ва мавсум бошланишига тайёргарлик кўришга эътибор қаратмоқдаман. Жамоага ва мураббийга яхши мослашдим ва мослашишни давом эттиряпман. 
 
Ҳамма Чемпионлар Лигасини ютишни истайди. Ўтган мавсум ажойиб бўлди, энди уни такрорлашга ва ғалаба қозониб, янада яхшироқ натижага эришишга ҳаракат қилишимиз керак. Мен турли позицияларда ўйнай оламан, майдоннинг ҳар қандай нуқтасидан гол ура оламан. Умид қиламанки, ўтган мавсумга қараганда бир қадам олдинга силжиб, Чемпионлар Лигасини ютишга уриниб кўрамиз. 

Barcelona's Marcus Rashford takes part in the warms up before the preseason friendly between Vissel Kobe and FC Barcelona at Noevir Stadium Kobe on...
 
Бу ерда кўплаб ажойиб футболчилар бор, лекин мен буни бу ерга келишимдан олдин ҳам билардим. Ўйин сифати ҳам, суръати ҳам жуда юқори ва биз буни бутун мавсум давомида сақлаб қолишимиз керак", - дея таъриф бериб ўтди англиялик ҳужумчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию