Рэшфорд учун янги товон пули маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" Маркус Рэшфордни 31 миллион еврога сотиб олиш вариантидан воз кечганидан сўнг ҳужумчининг келажаги бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди.

Mirror нашрининг хабар беришича, энди 28 ёшли англиялик футболчини бошқа клублар 47 миллион еврога харид қилиши мумкин.

Бироқ бу шарт Англия Премьер-лигасининг икки гранди — "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га тааллуқли эмас.

Айни пайтда Рэшфорд Англия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Манбага кўра, агар футболчи Премьер-лигада қоладиган бўлса, эҳтимол бу фақат "Манчестер Юнайтед" таркибида бўлади.

Ҳужумчининг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача ҳисобланган.

Шу билан бирга, "қизил иблислар" Рэшфорд сотилган тақдирда унинг ўрнига "Вест Ҳэм" қанот ҳужумчиси Крисенсио Саммервиллни олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Нидерландиялик футболчининг трансфер қиймати қарийб 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!