Рэшфордга нарх белгиланди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфордни қўйиб юборишга тайёрлигини ҳақида маълум қилинганди.
Бунга сабаб, машҳур ҳужумчи кейинги пайтда ўз даражасида ўйнай олмаётганидир. Бунинг устига Рэшфорд клубда энг катта маош олаётган ўйинчилардан ҳисобланади.
Маркуснинг ҳолати жамоа бош мураббийи Эрик тен Хагни умуман қониқтирмаяпти.
The Sun нашрининг ёзишича, манчестерликлар 26 ёшли футболчини 80 миллион евро эвазига қўйиб юборишга розилик берган.
Рэшфорд ўтган мавсумда барча турнирларда 43 маротаба майдонга тушиб, саккизта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача амал қилади.
Фикрлар