
Рэшфорднинг бу мавсумдаги мақсади маълум бўлди
"Барселона" сафида ижара асосида тўп суриб келаётган Маркус Рэшфорд янги мавсумда 30 тадан 40 тагача голли узатма амалга оширишни мақсад қилган. "Mundo Deportivo" нашрининг ёзишича, англиялик футболчи сўнгги уч мавсум давомида барча турнирларда жами 27 та ассист қайд этганига қарамай, бу мавсумда натижасини анчагина яхшилашни режалаштирмоқда.
27 ёшли ҳужумчи Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги 9 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голли узатма берган ва 2 та гол урган.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд октябрь ойидаги FIFA кунлари учун Англия терма жамоаси рўйхатига ҳам киритилган.
Фикрлар