Рэшфорднинг инжиқлиги вазиятни қийинлаштирмоқда

CHERY AUTO

"Интер" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ижарага олишни истаган.

Tecno

Manchester Evening News нашрининг маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" 27 ёшли ҳужумчини 40 миллион фунт эвазига сотмоқчи, бироқ ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф тушмаган.

Вазиятни мураккаблаштираётган жиҳат шундаки,Маркус фақат Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган жамоага ўтишга тайёр ва Саудия Арабистонидан бўлган таклифларни умуман кўриб чиқмаяпти.

Шунингдек, у ҳозирги ҳафталик 325 000 фунтлик маошини камайтиришни хоҳламайди ва Лондон клубларига ўтишни ҳам истамаяпти.

"Интер" Рэшфордга қизиқиш билдирган, аммо италияликлар фақат уни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!