Рим "Евро-2020" мезбонлигидан маҳрум бўлиши мумкин

“Евро-2020”нинг мезбон шаҳарлари биттага камайиши мумкин. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Рим шаҳри ҳукумати “Олимпико” стадионига мухлислар ташрифининг кафолатламагани учун мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Оғир эпидемиологик вазият туфайли Рим ҳукумати талаб қилинаётган стадион сиғимининг 25 фоизи миқдорида мухлисларга рухсат беришга хавотирланмоқда. УЕФА эса мезбон шаҳарларнинг кафолатларини 16 апрель санасигача қабул қилади.

Маълумот учун, “Евро-2020” ўйинлари жорий йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар Европанинг 11 та мамлакатидаги 12 та стадионда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!