Рим Гран-приси. Бугун бир вазндаги икки спортчимиз турнирдаги юришини бошлайди

  • 05 Jun 13:07
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон жамоаси Рим Гран-присида иштирок этмоқда.

Бугун -80 кг вазн тоифасидаги спортчиларимиз ўз юришини бошлайди. Токио-2020 иштирокчиси Никита Рафалович озарбайжонлик Айхан Тағизадега қарши даянга чиқса, умидли вакилимиз Шуҳрат Салаев Иордания шарафини ҳимоя қилаётган Фаҳед Сбейҳи билан куч синашади.

Кеча 3 нафар таэквондочимиз баҳсларда иштирок этганди. Улардан Шоҳрух Ражабов биринчи босқичда ўз юришини тўхтатди. Феруза Садикова ҳамда Светлана Осипова эса, илк жангида муваффақият қозонди, аммо улар ҳам медаль тақдим эта олмади.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz орқали кузатиб боринг!

Comments

You must be logged in to commet!