Rimac Nevera - дунёдаги энг тезкор электрогиперкарлардан бири!
Rimac Automobili компанияси ўзининг биринчи Rimac автомобили компания асосчиси ва эгаси Мате Римацга топширилганини эълон қилди. Гап дунёдаги энг тезкор электрогиперкарлардан бири – Rimac Nevera ҳақида бормоқда.
Қайд этилишича, Римац ўзига карбон кузовли қизил рангга бўялган автомобилни танлаган.
Rimac Nevera 2018 йилда концепт-кар сифатида тақдим этилган ва унинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2022 йилда бошланган. Машинада жами 1914 от кучи ишлаб чиқарадиган тўртта электродвигател мавжуд бўлиб, 2023 йил май ойида у бир кунда 20 дан ортиқ тезлик рекордини ўрнатган.
Невера 1,82 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, автомобилнинг максимал тезлиги эса 412 км/соатни ташкил қилади. Rimac Nevera автомобили 150 нусхасида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Қайд этиш лозимки, ушбу автомобилнинг биринчиси Формула 1 собиқ чемпиони Нико Росбергга насиб этган.
Фикрлар