Римга “Реал”дан футболчи келади

  • 24 Jan 09:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

А Сериянинг кучли клубларидан бири – “Лацио” таркибини кучайтириш мақсадида қишки трансферлар ойнаси ёпилмай туриб, “Реал”га керак бўлмай қолган Мариано Диасни трансфер қилмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, Рим клуби доминиканлик ҳужумчини жамоанинг асосий тўпурари Чиро Иммобилега ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Чунки Иммобиле жароҳат олиб, сафдан чиққан.

“Лацио” аввалига “Салернитана” форварди Федерико Бонаццолини олишга ҳаракат қилиб кўрганди, лекин бу трансфер ўхшамади.

“Лацио” жорий мавсумда кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун курашмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!