Ришарлисон

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ришарлисон "Эвертон" билан янги шартнома масаласида келишувга эришди. Ушбуга кўра, футболчи "ливерпулликлар" сафида 2024 йил ёзигача тўп суради.

Ришарлисон 2018 йил июнь ойида "Эвертон" сафига 40 миллион фунт эвазига кучиб ўтган ва клуб билан беш йиллик шартнома имзолаган эди.