Ришарлисон мавсум сўнггигача Неймардан ўтиб кетиши мумкин

Англия Премьер-лигаси 37-тури доирасида "Эвертон" "Шеффилд"ни кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувда мерсисайдликлар хавбеки Ришарлисон мавсумдаги 13-голини киритди.

Бу 23 ёшли ярим ҳимоячи учун Англия чемпионатининг сўнгги икки мавсумидаги 26-голи бўлди.

Шундай қилиб, у топ-5 чемпионатларда тўп сураётган бразилиялик футболчилар орасида энг кўп гол уриш бўйича ПСЖ форварди Неймардан (28) сўнг иккинчи ўринга чиқиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!