Ришарлисоннинг агенти Клопп билан учрашди
Ads

“Эвертон” клуби ҳужумчиси Ришарлисон мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

UOL Esporte нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчининг агенти Ренато Веласко “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп билан учрашган. Таъкидлаш керакки, “ирисчилар” ушбу футболчини 70 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, 21 ёшли Ришарлисон жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 31та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ёздириб қўйишга эришди.