Ришарлисоннинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Бразилия терма жамоаси ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Ришарлисон бир ойга яқин муддат давомида майдонга туша олмайди, деб хабар беради "Sky Sports" нашри.

Хабарингиз бор, 25 ёшли футболчи Хорватияга қарши чорак финал учрашувида (1:1, пенальтилар бўйича 2:4) тиззасидан жароҳат олган эди.

Маълумот учун, Ришарлисон жорий мавсум «Тоттенхэм» сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Лондон клуби 15 ўйиндан сўнг 29 очко билан АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!