Ривалдо: Месси жаҳон чемпиони бўлсагина Марадона билан тенглаша олади
Ads

Бразилиялик собиқ футболчи Ривалдо “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Барселона” ва футбол дунёсига қўшган ҳиссаси учун Мессини афсона дейиш мумкин. Лекин Аргентинанинг энг машҳур футболчиси Марадона ҳисобланади. Чунки у жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Аргентиналик мухлислар учун Мессининг “Барселона”да эришган ютуқлари муҳим аҳамиятга эга эмас. Месси фақат мундиалда ғолиб чиқа олсагина, ҳамюрти Марадона сингари буюк бўлиши мумкин”, - дейди Месси.