Рихсибоевнинг голи "Хўжанд"нинг тарихий ғалабаси учун камлик қилди
Бугун Тожикистонда янги мавсум старт олди. Мавсумнинг илк ўйини мамлакат Суперкубоги учун бўлиб ўтди. Унда амалдаги чемпион "Истиқлол" ўтган мавсум иккинчи ўринни қўлга киритган "Хўжанд"га қарши баҳс олиб борди.
Мухлисларсиз ўтган беллашувда ҳисобни "Хўжанд" футболчилари очишди. 2-дақиқада ўзбекистонлик Санжар Рихсибоев душанбеликлар дарвозасини ишғол қилди. 78-дақиқада Манучехр Жалилов мувозанатни тиклаган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Муҳаммаджон Раҳимов "Истиқлол"га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, учинчи бор Суперкубокда иштирок этган "Хўжанд" бу сафар ҳам совринсиз қолди.
Тожикистон Суперкубоги
"Истиқлол" - "Хўжанд" 2:1
Голлар: Санжар Рихсибоев, 2 (0:1), Манучехр Жалилов, 78 (1:1), Мухаммаджон Рахимов, 80 (2:1).
"Истиклол" (Душанбе): Рустам Ятимов, Табрези Давлатмир, Зоир Жўрабоев, Алексей Ларин, Марко Милич, Искандар Жалилов (Муҳаммаджон Рахимов, 58), Виктор Свежов, Эхсони Панджшанбе, Алишер Жалилов (Рустам Соиров, 76), Шериддин Бобоев (Вохит Оразсахедов, 58), Манучехр Жалилов.
"Хўжанд" (Хўжанд): Маъмур Икромов, Манучехр Сафаров, Комрон Мирзонажод, Бахтиёр Чориев (Мухаммадшарифи Саидхожа, 76), Дилшод Бозоров, Ойбек Абдуғаффоров, Хуршед Бекназаров, Сирож Ҳамроев, Фирдавс Чакалов (Алишер Баротов, 76), Санжар Рихсибоев (Фатхулло Фатхуллоев, 64), Абдулмўмин Забиров (Андрей Сидоров, 84).
Фикрлар