Риёд-2025. Абдуллоҳ Мадаминов чемпион, Одинахон Исмоилова эса...

  • 10 ноябрь, 23:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Tecno

Бугун бокс бўйича финал жангларида 4 нафар ҳамюртимиз рингга чиқиши режалаштирилган эди. Ҳозирга қадар 2 нафари ўз баҳсларини ўтказди.

-60 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, вакиламиз Одинахон Исмоилова  туркиялик Эвин Эргиногузга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани кумуш медали билан якунлади.

Яна бир юртдошимиз Абдуллоҳ Мадаминов -65 кг да жазоирлик Жугурта Аит Беккани 5:0 ҳисобида енгиб, олтин медални қўлга киритди!

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна икки чарм қўлқоп устамиз иштирокидаги финал жанглари кутмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!