"Ризеспор" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
"Ризеспор" Туркия чемпионатининг 34-турида "Анкарагюжу"ни ўз майдонида қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб, меҳмонлар иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олган бўлса, 56-дақиқада Байич жавоб қайтарди. 90+9 дақиқада эса Родригес ҳисобни тенглаштирди. Алиқулов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракатланди. Ҳимоячи шерикларига 23 та аниқ пас берди, 3 та лонг-бол амалга оширди, 1 бора блок қўйиб, 1 та подкат ишлатди.
Мазкур баҳсдан кейин ризеликлар турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетди.
Фикрлар