Роббен: "Бавария" енгилмас жамоа бўлиб турибди"
Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ футболчиси Арьен Роббен клубнинг жорий мавсумда кўрсатаётган стабил ўйини ҳақида гапирди.
"Бавария"да ҳозир ишлар аъло даражада кетмоқда. Айниқса, уларнинг иноқ бўлиб майдонда харакат қилишётгани кўпроқ ёқмоқда. Улар ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам бир жамоа бўлиб ўйнаётганининг фойдасини натижалар кўрсатиб турибди. Луис Диас ва Майкл Олиседек йигитлар ҳужумлар вақтида катта саҳнага чиқяпти. Улар рақиблари билан бирга-бир вазиятларда жуда ақлли ва самарали ўйин намойиш этмоқда. "Бавария" яхши формада бўлган вақтда ҳар қандай рақибни мағлуб эта оларди. Ҳозир ҳам шундай.
Мюнхенликлар Чемпионлар лигасида ҳам асосий фаворитлардан бири ҳисобланади. Лекин финалгача ҳали анча бор. Шунга қарамай, ҳозирда "Бавария" деярли енгилмас жамоа бўлиб турибди", - деди нидерландиялик собиқ футболчи.
Маълумот учун, "қизиллар" Бундеслигада 7 ўйиндан сўнг 21 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.



Комментарии