Роббен "Бавария"да шуғуллана бошлади. У яна жамоага қайтадими?
Голландиялик машҳур футболчи Арьен Роббен “Бавария” қароргоҳида пайдо бўлди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, мюнхенликларнинг собиқ футболчиси жамоа шифокори Хольгер Бройх кузатувида шуғулланган. Роббен бу билан яна катта футболга қайтишга ҳаракат қилмоқчи эмас, у шунчаки спорт формасини сақлаб турмоқчи.
Арьен Роббен 2009-2019 йилларда “Бавария” шарафини ҳимоя қилган ва 309 та ўйинда майдонга тушиб, 144 та гол ҳамда 101 та голли узатмага муаллифлик қилган. У ўтган йили фаолиятини якунлаган эди.
Фикрлар