Роббен Европада тўп суришни истамаяпти

Ёзда “Бавария” билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланадиган Арьен Роббеннинг мақсади маълум бўлди.

Голландиялик 35 ёшли вингер “Бавария”дан кетгач, фаолиятини МЛС чемпионатида давом эттиришни истамоқда. Шунингдек, Робберга “Интер” клубидан ҳам таклиф тушмоқда. Футболчининг ўзи эса океан ортига бориш истагида эканлигини маълум қилди.

Роббен 2009 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у мюнхенликлар сафида 15та учрашувда майдонга тушди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!