Роббен: Гвардиола фаолиятимдаги энг зўр мураббий, у - футбол даҳоси

Голландиялик собиқ футболчи Арьен Роббен Хосеп Гвардиолани фаолиятидаги энг зўр мураббий деб айтди.

“Мен жуда кўп яхши мураббийлар билан ишладим, аммо улар орасида Гвардиола энг зўри бўлган. Унинг қўл остида ўйнаш менга жуда ёқарди. У футбол даҳоси.

Пеп “Бавария”ни бошқарганда мен 30 ёшда эдим. Бу ёшда сиз шунчаки ёмон ўйнай бошлайсиз. Аммо, мен Гвардиола туфайли ўсишга эришдим. Мен хатто ўзим тасаввур қила олмайдиган позицияларда ўйнардим”, - дейди Роббен.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Бавария”ни 2013-2016 йилларда бошқарди ва 3 карра Германия чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!