Роббен: Менга асосан АҚШ клубларидан таклифлар бўлмоқда

"Бавария" клуби вингери Арьен Роббен келажак фаолияти ҳақида гапириб ўтди. Таъкидлаш керакки, 35 ёшли голландиялик футболчи ёзда мюнхенликлар сафидан кетади.

“Мен ҳали ҳам футбол ўйнашни хоҳлайман. Мен профессионал футболчи сифатида яна 4-5 йил ўйнашим мумкин. Бироқ, ҳаммаси соғлигимга боғлиқ. Фаолиятим давомида фақат совринлар учун курашдим, шунинг учун ҳам 8- ёки 6-ўринлар учун курашадиган жамоада ўйнай оламанми ёки йўқ, билмайман. Менга Европадан ва ундан ташқарида ҳам таклифлар бор. Асосан Қўшма Штатлардан”, - дейди Роббен.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!