Роббен қачон сафга қайтади?

Голландиянинг "Гронинген" клуби ҳужумчиси Арьен Роббен жароҳати сабаб, тахминан 1 ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

36 ёшли футболчи бир йиллик танаффусдан сўнг, яқиндагина катта футболга қайтган ва "Гронинген" клуби билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган эди.

Роббен жорий мавсум фақатгина 2 та беллашувда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)