Роббен яна гол уришни бошлаб юборди
“Бавария”нинг собиқ вингери Арьен Роббен профессионал футболга қайтгач, илк голини урди.
“Гронинген” сафида тўп сураётган 36 ёшли футболчи, бугун “Арминия”га (1:1) қарши ўйинда 17-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Эътиборлиси, бу унинг катта футболга қайтгач, урган илк голи бўлди.
Роббен фаолияти давомида “Бавария”дан ташқари “Челси” ва “Реал” каби жамоаларда ҳам тўп сурган.
Фикрлар