Роббен яна катта футболга қайтиши мумкин, аммо...

Яқиндагина бутсаларини михга илган голландиялик машҳур футболчи Арьен Роббен яна профессионал футболга қайтиши мумкинлигини истеъсно этмади.

“Мен доим шундай дейман: ҳеч қачон ҳеч қачон дема. Албатта, қанча узоқ ўйнамасанг, футболга қайтиш шунча қийин бўлади. Мен футболга қайтиш имкониятларимни жуда юқори баҳоламаган бўлардим”, - дейди 35 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роббен жорий йилнинг 4 июль куни фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди. У 18 май куни “Бавария” сафида ўзининг хайрлашув учрашувини ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!